Ҳаётимда учратган оддий аммо маъноли гаплар кетма-кетлиги.😊 • Энг яхши инсон аллақачон мени танлаб бўлган. • Сен мени севги билан суғор, мен эса чиройли бўлиб ўсавераман. • Бир қараши билан сенга табассум ҳадя эта оладиган инсонни қадрла. • Бир кун келиб ҳеч кимни эшитгинг келмаса, албатта менга қўнғироқ қилгин, мен эса жим туришга ваъда бераман. • Менга ёққан иш билан шуғуллансам, елкамда худди қанот бордек ҳис қиламан гўё. • Учратганингизга қанча вақт ўтгани унча муҳим эмас: ҳафта, ой, йил ёки бутун умр. Агарда инсонни соғинсангиз, демак у инсон аллақачон сизнинг қалбингизни забт этиб бўлган, демак у сиз учун қадрли инсондир. • Ўқишдан жинни бўлгунга қадар фақатгина бир қадам... • Энг катта бахт бу – сизни севишларини ҳис қилиш, билишмас, айнан ҳис қилишдир. • Севган мусиқангни ёқасан ва барса нарсани унутасан. Ҳаммаси ажойиб. • Юрагимда фақат сен.... • Ёмғирни бирга кутиб олсак, учиш осонлашади. • Мен ҳеч ким билан рақобат қилмайман. Мен фақат ягона бўлишим мумкин ёки шунчаки сеники бўлмай қолганим афзал. • Баъзида энг хоҳлайдиган ишим ҳеч нарса қилмаслик ва шунчаки уйда қолиш. • Сиз керак бўлган инсон, сиз билан бўлиш учун баҳона эмас, имкон қидиради. • Ҳар ким ҳам ўз осмонининг рангини ўзи танлайди. • Пойгада ютишнинг ягона йўли, бу фақат олдинга интилишдир. • Қаерда бўлманг, атрофингизга бироз бўлсада севги ва меҳр сочинг. • Омад – бу зинапоя сингаридир. Қўлингизни чўнтагингизга тиқиб юқорига чиқа олишнинг имкони йўқ. • Инсон, ўз тақдирининг ёзувчиси бўлиши керак, биров тақдирини ўқувчиси эмас. Қаерда ким билан бўлманг, асосийси ўзингизни бахтли ҳис қила олинг. Ахир ҳаммамиз ҳам бутун умр бахтни излаб яшаймизку.

Теги других блогов: любовь жизнь ценности