__●Кимдир сени ночор деб билса, __●Хандон отиб устингдан кулса, __●Тинч кунингни ғалвали қилса. __●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН __●КИМ НЕ ҚИЛСА КАЙТАДИ ИШОН __●Тухмат тошлар отса яна ким, __●Сиринг билиб сотса яна ким, __●Дилга оғир ботса тўхта жим. __●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН __●КИМ НЕ ҚИЛСА ҚАЙТАДИ ИШОН. __●Дил берсангда дил қолса куйиб, __●У ўзгани танласа суйиб, __●Бир кун қайтса мехрингни тўйиб. __●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН __●КИМ НЕ ҚИЛСА ҚАЙТАДИ ИШОН __●Тузинг тотиб тупуриб кетса, __●Бор йўғингни супуриб кетса, __●Тиғ қадалиб суякка етса. __●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН __●КИМ НЕ ҚИЛСА ҚАЙТАДИ ИШОН __●Тан олмаса яхши ишингни, __●Килиб юрса ғийбат мишингни, __●Синдирса хам уриб тишингни. __●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН __●КИМ НЕ ҚИЛСА ҚАЙТАДИ ИШОН __●Сен бандасан хатолар бисёр, __●Бирда қуёш бирда ёғар қор, __●Дил қанчалар чекса хам озор. __●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН __●КИМ НЕ ҚИЛСА ҚАЙТАДИ ИШОН __●Дунё асли яралган бир кам, __●Ёмон кулар, яхши кўзи нам, __●Улар сенга нима қилса ҳам. __●СЕН ИНДАМА САБРДАН НИШОН __●КИМ НЕ ҚИЛСА ҚАЙТАДИ ИШОН.

Теги других блогов: поэзия стихи сабр